Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари маълум қилинди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларус, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари Россия, Қозоғистон ва Хитой бўлиб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Унда айтилишича, республикада ташқи савдо айланмаси 2018 йил январ-март ойларида 7,9 млрд долларни, шу жумладан экспорт 4,1 млрд долларни ва импорт 3,8 млрд долларни ташкил қилди.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистонга экспорт ҳажмини уч миллиард долларга етказмоқчи

“Ташқи савдо МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларус, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 30,3 %ни ташкил қилди”, — дейилади ҳисоботда.

Ўтган уч ой давомида ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши 18,6%, Хитойнинг улуши 17,4% ва Қозоғистон улуши 7,3%ни ташкил қилган.

Бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция етакчи бўлиб, уларнинг улуши 33,4 %ни ташкил қилмоқда.

Жами экспорт ҳажмида энг катта улушга эга давлатлар Хитой (15,3%) ва Россия (11,6%) бўлиб, импорт ҳажмида ҳам ушбу икки давлат етакчилик қилмоқда – Россия — 26%, Хитой — 19,6%,

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 110,8 млн долларни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,7 %га ошди.

Ҳисоботдан маълум бўлишича, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 37,4 %), Афғонистон (13,1 %), Россия (11,8 %), Туркия (5,9 %), Вьетнам (4,9 %), Хитой (3,8 %), Қирғизистон (2,6 %), Эрон (2,4 %) ва Ҳиндистон (2,2 %) ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0