Ушбу лойиҳа раҳбари Павел Казмерчук Sputnik таҳририятига нима учун космик аппаратини Ойга учиришнинг асосий мақсадларини айтиб берди.
"Луна-25 космик аппаратида иккита асосий вазифаси бор. Биринчиси — бу Ойда енгил қўнишни амалга ошириш. Россия 40 йилдан ортиқ вақт Ойга қўнмаган. Техник имкониятимиз эскириб қолди. Иккинчи вазифа — бу Ойнинг жанубий қутбида сув ва фойдали қазилмаларини излаш. Билвосита далилларга қараганда Ойда сув бор", — деб таъкидлади олим.
Казмерчукнинг сўзларига кўра, агарда Ойда сув топилса, бу космонавтика келажаги учун фойдали бўлади. Шунингдек, Ойдаги базаларни таъминоти ва ёнилғини синтез қилиш учун ишлатиш мумкин бўлади.