Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев сўзга чиқди.
"Эллик етти йил муқаддам инсоният вакили илк бор фазога кўтарилди. Бу умумбашариятга тегишли воқелик, коинот байрами, бутун ер шарини бирлаштирган оламшумул воқеа бўлган эди. Шундай қилиб фазо биз учун орзудан вақтинча қўним топиб турган бир ҳудудга айланди", — деди дипломат ва "илк бор фазога қадам қўйган кишилар инсонлар хотирасида абадий сақланажак", дея қўшимча қилди.
Россия элчиси шунингдек, ўзбекистонликларнинг космосни ўзлаштириш борасида қўшган улкан ҳиссаларини эътироф этиб ўтди.
"Ўзбекистон ракеталарни учиришда яқиндан ёрдам берган, Ўзбекистон луноходни яратишда ёрдам кўрсатган, Ўзбекистон космосни забт этишда ёрдам берган бошқа нарсаларни яратишда ҳам катта ёрдам берган", — деди дипломат.