Жамоат транспортида ягона тўлов карталари жорий этилади

© tashtrans.uzОбщественный транспорт в Ташкенте
Общественный транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автоматлаштирилган тизим татбиқ этилиши билан бирга ҳайдовчилар йўловчилардан йўл кира ҳақини йиғиш вазифасидан озод этади.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистонда барча жамоат транспортда ягона тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Автомобильная трасса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда автомобилни хавфли услубда бошқариш учун жарима жорий этилиши мумкин

Бу чоралар 2030 йилгача автомобил транспортини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.

Бу ҳужжат йўловчилар ташиш учун тарифларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ва йўловчиларни ташиш транспорт ҳаражатларини ўрнини қоплаш механизмини такомиллаштиришни назарда тутади.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда жамоат транспортида босқичма-босқич қулай транспорт тўлов тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Биринчи навбатда Тошкент ва вилоятлардаги йирик шаҳарларда ягона тўлов транспорт карталарини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Стенд компании UzAuto - Sputnik Ўзбекистон
Хитойдаги автобус ишлаб чиқарадиган компания "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилмоқчи

Автоматлаштирилган тизим татбиқ этилиши билан бирга ҳайдовчилар йўловчилардан йўл кира ҳақини йиғиш вазифасидан озод этади.

Ҳайдовчиларни бутун диққат эътиборини фақат йўловчиларни ташишда хавфсизликни таъминлаш, қатновлар ўз вақтида ҳаракатланиши ва жадвалга риоя қилиш, автотранспорт воситаларининг эҳтиёткор фойдаланилишини таъминлашга қаратилади.

"Автоматлаштирилган тўлов тизими лойиҳаси турли транспорт тўлов карталарни жорий қилишни кўзда тутади. Масалан, умумий карталар ҳамда махсус карталар — имтиёзлардан фойдаланиладиган аҳоли — пенсионерлар, бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўовчилар, талабалар ва мактаб ўқувчилари ", — дейилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0