Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бошқа ишга ўтди

© bsca.byАктам Хаитов (слева)
Актам Хаитов (слева) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси лавозимига Актам Ҳайитов сайланди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Актам Ҳайитов бошқа ишга ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Мужчина застегивает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Тошкентда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгашнинг Раёсат аъзолари — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кенгашлари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси вазифасини бажарувчи этиб аввал Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Ҳайитов сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўтган йилнинг сентябр ойида ташкил қилинган. Ҳозирги вақтда республикада фермерлик хўжаликларни кўп тармоқли хўжаликларга ўтказиш дастури бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Барча фермерликлар 2018-2021 йиллар давомида бу ишларни якунлаши зарур.

Янгиликлар лентаси
0