Қарздорларга 1 майдан бошлаб чет элга чиқиш таъқиқланиши мумкин

© Sputnik / Медиабанкка ўтишДавлат чегараси
Давлат чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қабул қилинаётган қонунга кўра, Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб “Қарздорлар базаси” ташкил қилинади ва унга киритилган шахсларга чет элча чиқиш ва айрим хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб қарздорларга чет элга чиқиш ва банк хизматлари кўрсатиш таъқиқланиши мумкин.

Сотрудники Бюро принудительного исполнения получили авто и мопеды - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қарздорлар ягона маълумот базаси пайдо бўлади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасига кўра, 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда “Қарздорлар маълумот базаси” ташкил қилинади.

Ушбу базага киритилган маълумотлар барча учун очиқ бўлиб, унга киритилган шахсларга чет элча чиқиш, кредит бериш, суғурталаш, лизинг хизматлари кўрсатиш ва йирик суммали шартномалар имзолаш таъқиқланади.

Қарз миқдори энг кам иш ҳаққининг 2 бараваридан кўп бўлган жимоний шахслар ва 5 бараваридан кўп бўлган юридик шахслар “Қарздорлар базасига” киритилади.

Қарз сифатида — фуқаронинг қонуний мажбурияти бўлган, лекин у амалга оширмаган ҳар қандай тўлов, жумладан коммунал хизматлар, электр, газ ва бошқа хизматлар учун тўловлар ҳисобланади.

Сантехник устанавливает счетчик на воду - Sputnik Ўзбекистон
Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик пластик карточкадан сўзсиз ечиб олинади

Йирик суммали шартномалар деганда – қонунда бўлгиланган тартибда, давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлаш керак бўладиган шартномалари тушунилади. Масалан, уй, автомобил ёки бошқа нарсалар сотиб олиш, сотиш.

Юқорида келтирилган чекловлар жисмоний ва юридик шахслар учун “Қарздорлар базасига” киритилган вақтидан бошлаб ундан чиқариш вақтига қадар амал қилади.

Янгиликлар лентаси
0