Қирғизистонда "Ўлмас полк" акциясига тайёргарлик бошланди

© Sputnik Табылды Кадырбеков"Бесмертный полк" в Бишкеке
Бесмертный полк в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маршрут узунлиги 6,6 километрни ташкил этади, колонна йўлга чиққан вақтда кўчалар тўсилади

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Бишкекдаги "Ўлмас полк" халқаро акцияси жамоатчилик штаби аъзолари 9 май куни ўтказиладиган маршга тайёргарликни бошлаб юбордилар, деб хабар қилди тадбир ташкилотчилари. Спутник Қирғизистон хабарига асосан.

Бесмертный полк в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда тўртинчи бор "Ўлмас полк" акцияси бўлиб ўтади
"Жамоатчилик штаби аъзоларининг Бишкек шаҳар кенеши вакиллари билан мажлиси бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари Ғалаба кунига бағишланган кенг кўламдаги байрам маршини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, колонна маршрути ўзгаришсиз қолади — "Ўлмас полк" иштирокчилари Байтик Баатыр кўчасидаги Ғалаба боғидан (Жанубий дарвоза) Ғалаба майдонигача юриб борадилар.

Маршрут узунлиги 6,6 километрни ташкил қилади.

Колонна ҳаракатланаётган вақтда кўчалар тўсиб қўйилади. Марш иштирокчилари хавфсизлиги пойтахт милицияси, халқ дружиначилари ва кўнгиллилар томонидан таъминланади. "Ўлмас полк" тадбирига ҳарбий оркестр ва Улуғ Ватан уруши фахрийлари ўтирган Қирғизистон Мудофаа вазирлиги автомобиллари бошчилик қилади. Марш 10.00да бошланади.

 

Янгиликлар лентаси
0