Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари учрашув ўтказишди

© Sputnik / Семиряга / Медиабанкка ўтишСолдат на границе
Солдат на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Апрел ойининг учинчи ўн кунлигида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари аппаратларининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда чегараолди ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси полковник Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев ўзбек-қирғиз чегарасида 7 апрел куни юз берган ҳодисани муҳокама қилишди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 9 апрел куни Наманган вилоятидаги Заркент аҳоли масканида бўлиб ўтган.

Музокаралар давомида чегара хизматлари раҳбарлари давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон участкасида юзага келган вазиятни муҳокама қилишди.

"Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара идоралари томонидан илгари эришилган алоҳида протокол қарорлари тўлиқ ҳажмда бажарилмаяпти ва қирғиз-ўзбек муносабатларининг янги даражасини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши керак деган фикрга келди", — дейилади хабарда.

Шундан сўнг икки республика чегара делегациялари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Акси тумани Мамай қишлоғидаги воқеа жойига келишди. Бу ерда чегара туманлари маъмуриятлари раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар вакиллари 7 апрел куни юз берган воқеа жойини кўздан кечиришди.

Пограничники на службе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳодиса: Ўзбекистон томон ҳуқуқбузар огоҳлантирилганини айтмоқда

7 апрел куни Мамай аҳоли масканида рўй берган ҳодисани ҳар томонлама суриштирувдан ўтказиш учун қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилди. Унинг таркибидан Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Шарқий йўналиш бўйича чегара вакиллари ҳамда чегараолди туманлар маъмуриятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура ва кадастр хизматлари раҳбарлари ўрин олди.

Апрел ойининг учинчи ўн кунлигида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари аппаратларининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда чегараолди ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.

Чегара идоралари раҳбарлари Чегара масалалари бўйича ҳукуматлараро Келишувларни амалга ошириш, илгари Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегара идоралари раҳбарлари томонидан эришилган қарор ва келишувларга қатъий амал қилиш кўзда тутилган баённома имзолашди.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрел куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Қирғизистон ҳудудида турган шахсга ўқ узгани ҳақида хабар қилди. Ушбу ҳодиса оқибатида Қирғизистон фуқароси вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0