Бугун 9 апрел куни, Амир Темур таваллу топган қишлоқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган “Хўжа Илғор” посёлкасида Амир Темур таваллудининг 682 йиллига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Халқаро пресс-клуб матбуот хизмати.
Халқ сайли кўринишида бўлиб ўтган тадбирда, далада қурилган ўтов, чақалоқ туғилиши, Темурбекнинг отга миниши, полвон тошини кўтариши каби театрлаштирилган саҳналар, бахшиларнинг чиқишлари миллий қўшиқ ва рақслар ўрин олди. Шунингдек табдир давомида тарихий олимлар, сайёҳлар билан суҳбатлар уюштирилиб ушбу жой ҳақида уларнинг фикри ўрганилди.
Тадбир Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги иштирокида ташкил қилинди. Тадбир доирасида Халқаро пресс-клубнинг “Хўжа илғор қайта кашф қилинган тарих – янги сайёҳлик йўналиши” мавзуида сайёр сессияси ташкил этилди.