Жанубий Кореяда ишчилар General Motors директори кабинетига ҳужум қилди

© REUTERS/Kim Hong-JiЗавод GM Korea в Инчоне, Южная Корея
Завод GM Korea в Инчоне, Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM бизнеси Жанубий Кореяда ўтган йилдан бери турли муаммоларга дуч келмоқда. GM компанияни қайта ташкил қилиш буйича янги сармоявий режа ишлаб чиққан эди, лекин ишчилар профсоюзи бунга рози эмас.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Жанубий Кореяда General Motors офисларидан бирида ишчилар компания директори кабинетига ҳужум қилишди, деб хабар қилмоқда Autonews.com нашри.

Хабарда айтилишига кўра, можаро кризис туфайли компания ишчиларга бонуслар тўланмаслиги ҳақида хабар қилганидан кейин келиб чиққан. Ишчилар GM маҳаллий корхонаси директори кабинетига бостириб кириб у ердан мебелларни синдиришган.

GM буни ноқонуний ҳатти-ҳаракат деб баҳолаб, ушбу иш юзасидан полицияга мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, GMнинг Жанубий Кореядаги бизнеси ўтган йилдан бери турли муаммоларга дуч келмоқда. Муаммоларни ҳал қилиш мақсадида GM компанияни қайта ташкил қилиш буйича янги сармоявий режа ишлаб чиққан эди, лекин GM ишчилар профсоюзи бунга рози эмас.

Хусусан, профсоюз маошларни музлатиб қўйиш ва бонуслар тўланмаслиги ҳақидаги талабларини қабул қилган, лекин имтиёзларни бекор қилиш ва 5 минг киши ишлайдиган Gunsan заводини ёпишига қарши чиққан.

Компания раҳбарияти эса, янги инвестицион режа қабул қилинмаса бутун GM Korea бўлинмасини банкрот деб эълон қилишини хабар қилмоқда.

Жанубий Корея саноат вазири компанияни профсоюз билан имкон қадар тезроқ келишиб олишга чақирди.

“Агар можаро кеча, бугун ва келажакда ҳам давом этадиган бўлса, GM Korea жамоатчилик ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши мушкул бўлади”, — деди Пайк Ун Гю Корея Саноат  ва энергетика вазири.

Янгиликлар лентаси
0