Хориждан туриб, ишончнома орқали ажрашаётганлар кўпайди - суд раиси

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСвадебная церемония пары с кольцами "Тройка"
Свадебная церемония пары с кольцами Тройка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг сўзларига кўра, оилалардаги можаролардан кейин аёл ота-онасининг уйига кетиб, бир неча йил ўтгач, судга мурожаат қилиши эътиборга олинса, ўртача уч йил вақт давомида бирга яшамасдан ўзаро ажрашиб, судга мурожаат қилганлар жами кўрилган ишларнинг 60 фоизга яқинини ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Хориждан туриб, ишончнома орқали ажрашаётган оилаларнинг йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, деб хабар қилди Зарафшон нашри.

Жених и невеста - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда никоҳдан ажратиш жараёнига ўзгартириш киритилди

Нашрнинг ёзишича, Самарқанд вилояти аҳолиси кўплиги жиҳатидан Ўзбекистонда энг юқори ўринларда бўлиб, оила қурувчиларнинг сони ҳам шунга муносиб.

Бироқ оилавий ажримлар сони бўйича Самарқанд республика миқёсида тўртинчи ўринда. Оилавий ажримдан сўнг келинни хонадондан чиқариш ёки аксинча, уни уйга олиб кириш масаласи юзасидан мурожаатлар бўйича ҳам Самарқандда рақамлар салмоқли.

Зарафшон нашри фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Маъруфжон Тожибоевни сўзларини келтиради.

"Оилавий ажралишларда кишини ларзага соладиган жиҳат ажралиш учун сабабларнинг арзимаслигидир. Айниқса, хориждан туриб, ишончнома орқали ажрашаётган оилаларнинг йилдан-йилга кўпайиб бораётгани ачинарли. Ҳақиқатан ҳам ўтган йили судларга ажралиш бўйича 4 911 та даъво аризалари киритилган бўлса, судлар томонидан жами даъво аризаларининг 71 фоизи қаноатлантирилган, 23 фоизи рад этилган. 500 та оила судларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли сақлаб қолинган", — дейди фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Маъруфжон Тожибоев.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, оилалардаги можаролардан кейин аёл ота-онасининг уйига кетиб, бир неча йил ўтгач, судга мурожаат қилиши эътиборга олинса, ўртача уч йил вақт давомида бирга яшамасдан ўзаро ажрашиб, судга мурожаат қилганлар жами кўрилган ишларнинг 60 фоизга яқинини ташкил қилади. Бу эса ёш оила арзимаган сабабларга кўра аразлашиб қолган дастлабки бир ой ёки бир йил давомида жамоатчилик томонидан яраштириш ишлари етарли даражада олиб борилмаганини кўрсатади, дейди у.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сенатнинг тўйлар бўйича қарори ҳозирча қабул қилинмади

"Биринчи навбатда оиланинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот ишларини кучайтириш, уни такомиллаштириш лозим. Хусусан, уйланмоқчи бўлган йигитлар, аввало, ўзини, турмуш ўртоғини таъминлай олиши, эр билан хотин соғлом бўлиши, оиланинг муқаддаслиги ҳамда турмуш қураётган аёл унинг давомчиси бўлмиш зурриёдининг онаси эканлигини тушуниб етиши шарт. Ажрашишга аҳд қилган оила эса аризани судга эмас, авваламбор, маҳалла фуқаролар йиғинига топширса, мақсадга мувофиқ бўларди. Масала маҳалланинг яраштириш комиссияси аъзолари, фаоллари иштирокида ўрганилса, кўп ажралишларнинг олдини олиш мумкин. Тўғри, ҳозир ҳам аризалар хотин-қизлар қўмиталарига берилиб, ҳамкорликда яраштириш ишлари олиб борилади. Аммо судгача келган оила ярашишда сусткашлик қилади. "Мана, суд идораларигача келдик, энди барибир бирга яшолмаймиз", — дея аҳдидан қайтишни ўзига эп кўрмайдиганлар ҳам бор. Ажралишларнинг аксарияти 20-30 ёшлилар орасида бўлгани туфайли уларнинг ҳаёт паст-баландини тушунмаслиги, фарзанд, оила қадрини ҳис этмаслиги шундай хулосага келишга ундайди", — деб қўшимча қилди Маъруфжон Тожибоев.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0