Самарқанддаги даҳшатли авария: саккиз киши ҳалок бўлди, уч нафари жароҳатланди

CC0 / Pixabay / Hans / ДТП
ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даҳшатли авария оқибатида 3 киши ҳодиса жойида вафот этган бўлсалар, беш киши жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Йўл қоидаси бузилиши саккиз нафар шахснинг ўлимига ва уч нафар шахснинг тан жароҳати олишига сабаб бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

После страшного наезда — как живет малышка, оставшаяся без мамы и ноги - Sputnik Ўзбекистон
Даҳшатли ЙТҲдан сўнг: онаси ва бир оёғидан жудо бўлган қизалоқ қандай яшаяпти?
Ҳодиса Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 7 апрель куни содир бўлган.  "Зарафшон ўнг соҳили" 4Р-48 йўлининг 43-километрида "Кобальт" русусмли автомобил қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Нексия" билан тўқнашиб кетган.

Натижада "Кобальт" автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчилари, жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. "Нексия" автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага келтирилганларида вафот этганлар.

Шунингдек, "Кобальт" автомашинасининг яна 3 нафар йўловчилари жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Бу ўтган ҳафтада содир этилган ва кўплаб инсонлар ҳаётига нуқта қўйган иккинчи даҳшатли авариядир. Ўтган ҳафтада Жиззах вилоятида автомобиллар катта тезликда келиб тўқнашиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0