Ўзбекистон почтаси “Тезкор почта” хизматини йўлга қўйди

Oбуна бўлиш
“Тезкор почта” хизмати ҳужжат ва посилкаларни Ўзбекистон ичида 48 соат давомида етказиб беришни, Тошкентдан вилоят марказларигача эса - 24 соат ичида етказиб беришни кафотлатлайди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон миллий почта алоқа оператори “Тезкор почта” янги хизмат турини жорий қилди, деб хабар қилмоқда АЖ расмий саҳифаси.

Москвада Почта России бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар “Почта России” орқали пул ўтказиши мумкин

Янги хизмат тури ушбу йилнинг 10 апрел кунидан бошлаб ишга тушади. Дастлабки босқичда “Тезкор почта” Миллий оператор сайтида рўйхати келтирилган 15 алоқа пунктларида ишга тушади.

“Тезкор почта” хизмати ҳужжат ва посилкаларни Ўзбекистон ичида 48 соат давомида етказиб беришни, Тошкентдан вилоят марказларигача эса — 24 соат ичида етказиб беришни кафотлатлайди. Жўнатма етказиб берилгани ҳақида мижозлар телефон орқали хабардор қилинадилар.

Ҳужжатларни жўнатиш  

  • 0,5 килограмгача вазнли посилка учун – 5000 сўм,  ҳаво транспортида — 5500 сўм;
  • 0,5 – 1,0 кг вазнли посилка учун – 7000 сўм,  ҳаво транспортида — 8000 сўм;

Посилка жўнатмалари

  • 1,0 кг вазнли посилка учун – 7000 сўм  
  • Қўшимча ҳар бир кг учун ер транспортида + 2000 сўм, ҳаво транспортида + 4000 сўм.

“Тезкор почта” жўнатмаларида “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари”га мувофиқ ички почта жўнатмалари учун белгиланган ҳужжатларни, иш қоғозларини ва халқ истеъмоли молларини жўнатишга йўл қўйилади.

“Тезкор почта” хизмати йўлга қўйилган алоқа пунктлари рўйхати ва манзиллари ҳамда жўнатмаларни етказиб бериш батафсил вақтлари билан “Ўзбекистон почтаси” саҳифасида батафсил танишинг.

Янгиликлар лентаси
0