Тошкентда жойлашган мих ишлаб чиқариш цехида кучли ёнғин содир бўлди

© Sputnik / Кейтлин Оукс / Медиабанкка ўтишБеспорядки в американском городе Балтиморе
Беспорядки в американском городе Балтиморе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёнғин оқибатида цехнинг 200 кв.м майдони зарар кўрган.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида мих ишлаб чиқариш цехида кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

"5 апрел куни соат 18:57 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБга Қорақамиш 1/4 мавзеси, Гулсарой кўчаси 5-уйда жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цехда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига 8 та ёнғин хавфсизлиги хизмати махсус машиналари етиб келди. Аланга ярим соат ичида қамраб олиниб, соат 19:50да тўлиқ бартараф этилди", — дейилган хабарда.

Ёнғин оқибатида цехнинг 200 кв.м майдони зарар кўрган. Жабрланганлар йўқ. Ҳалокатга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0