Финляндияда 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилади

Oбуна бўлиш
Бундан аввал, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида амалий ҳамкорлик учун кенг имкониятлар ва салоҳиятга мавжудлиги ҳақида айтиб ўтганди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 2017 йил 31 декабр ҳолатига Финляндияда 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилади, деб хабар қилди РИА Новости Финляндия статистика идораси вакили Йони Рантакарига таянган ҳолда.

Шунингдек, Финляндияда собиқ совет иттифоқи давлатлари фуқаролари истиқомат қилади, улардан 269 нафар Қозоғистон, 19 нафар Тожикистон, 21 нафар Туркманистон фуқароларидир.

2018 йил бошида Шавкат Мирзиёев Финляндия раҳбари Саули Нийнистёга йўллаган мактубида мамлакатлар турли соҳаларда аниқ дастурлар ва лойиҳаларни ҳамкорликда ривожлантириш бўйича кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0