Бухорога 2017 йилда 2 миллионга яқин зиёратчи ташриф буюрди

© Flickr / PRORobert WilsonТуристы в Бухаре
Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Bukhara Eco Tour” туристик компанияси 2018 йилда Туркиядан уч мингга яқин сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни ташкиллаштириб бериши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 апр – Sputnik. Бухорода 2017 йилда ички туризм бўйича индивидуал тартибдаги зиёратчиларни ҳисобга олганда маҳаллий саёҳатчилар сони қарийб 2 миллион нафарни ташкил этди. Бу 2016 йилдагига нисбатан 15 фоизга кўп. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис: Ўзбекистон туризмдан йилига 15 млрд доллар даромад олиши мумкин

Хабарда айтилишича, 2017 йилда хорижий туристларга хизматлар экспорти қиймати 76,3 миллион АҚШ долларига етказилиб, ўсиш суръати 110 фоизни ташкил этди.

“Bukhara Eco Tour” туристик компанияси 2018 йилда Туркиядан уч мингга яқин сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни ташкиллаштириб бериши кутилмоқда.

Бухорода 660 та моддий маданий мерос объекти рўйхатга олинган. Вилоятда 21 та (шундан 17 таси Бухоро шаҳрида) янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди, 7 та янги замонавий туристик классдаги автобуслар харид қилинди.

Бухоро шаҳрида янги меҳмонхоналар, маданий-кўнгилочар масканлар ва 500 кишига мўлжалланган замонавий амфитеатр каби объектларни ўз ичига олувчи “Қадимий Бухоро” туристик ҳудудини барпо этиш учун 10 гектар ер майдони ажратилиб, хорижий меъморлар билан биргаликда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0