Андижонда лазерли нур тарқатгичлар тўхтатиб қолинди

© customs.uzЛазерная указка
Лазерная указка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхоначилар томонидан қиймати 2 миллион сўмдан ортиқ бўлган жами 408 дона лазерли нур тарқатувчи маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Божхоначилар Андижон вилояти "Дўстлик" чегара божхона комплексидан ўтаётган фуқаро қўл юкларида 408 дона лазерли нур тарқатувчи маҳсулотлар борлиги аниқлашди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот-хизмати хизмати. 

Хабарда айтилишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара божхона комплексига Қирғизистондан кириб келган фуқаро, 1988 йилда туғилган М.И.нинг қўл юклари рентген аппарати ёрдамида кўздан кечирилганда қиймати 2 миллион сўмдан ортиқ, хорижда ишлаб чиқарилган жами 408 дона лазерли нур тарқатувчи маҳсулотлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, амалдаги тартибларга асосан Ўзбекистонда ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш ва лазерли нур тарқатгичларни ноқонуний ишлатишнинг олдини олиш мақсадида бу каби маҳсулотларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланган.

Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга олиб кириладиган трактор ва юк машиналар божхона тўловларидан озод этилади

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда республиканинг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, — фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 100 бараваридан 200 юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0