Жиззахда икки "Нексия" тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Илья ПиталевДТП, архивное фото
ДТП, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автотўқнашув натижасида ҳар икки машина бутунлай ёниб кетган

ТОШКЕНТ,5 апр – Sputnik. Жиззах вилоятида содир бўлган тўқнашув оқибатида иккита автомобиль ёниб кетди, саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 4 апрел куни соат 12.40ларда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида А.Мамадиев бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашинани "Жиззах-Гагарин" 4Р-35 йўлининг 49-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган С. Ёрқулов бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Автотўқнашув оқибатида ҳар икки машина бутунлай ёниб кетган.

Дастлабки аниқланган ҳолатлар натижасида, А.Мамадиев ва унинг йўловчилари –Ж.Ахроров, Р.Отабоев ҳамда С.Ёрқулов ва унинг йўловчилари –Л.Алибеков, Н.Қурбонова, О.Абдуллаева, Ф.Шерматовлар воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлганларнинг шахсига тааллуқли бошқа маълумотларга аниқлик киритилаётганлиги билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0