Ўқувчилар учун янги инновацион олимпиада ташкил этилди

© Nuz.uzШкольники Ташкента сдают ЕГЭ
Школьники Ташкента сдают ЕГЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инновацион олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар келгусида нуфузли халқаро фан олимпиадаларида Ўзбекистон номидан иштирок этишга тавсия этилади

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчилар ўртасида жорий йилдан бошлаб инновацион олимпиада ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, бундан мақсад иқтидорли ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришдир.

Тест синовлари онлайн тарзида Республика ташкилий қўмитаси томонидан тақдим этилган электрон дастур ёрдамида ўтказилади.

Ҳозирда инновацион олимпиаданинг ҳудудий босқичлари якунланди. Шу йилнинг 13-15 апрель кунлари республика босқичи  7 та ҳудудда бўлиб ўтади.

Инновацион олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар келгусида нуфузли халқаро фан олимпиадаларида Ўзбекистон номидан иштирок этишга тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0