ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Москванинг шарқий қисмида жойлашган "Персей" савдо марказида ёнғин чиқди. Ҳозирда қутқарувчилар савдо марказидан одамларни эвакуация қилишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
"Ёнғинга 2-чи даража берилди. Жабрланганлар бор. Одамлар захира чиқиш йўллар орқали эвакуация қилинмоқда", — деб таъкидлади агенликка суҳбатдош.
Москва ФВВ ББ матбуот хизмати ушбу савдо марказида ёнғин чиққанлигини тасдиқлади.
В Москве #пожар, горит ТЦ #Персей pic.twitter.com/yxSDINpsuv
— Oleg (@olrumo) 4 апреля 2018 г.
"Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин савдо марказининг 4-чи қаватида юзага келган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боришган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади", — дейилган хабарда.
Кейинчалик, савдо марказнинг бир нафар ходими ҳалок бўлганлиги ҳамда 3 нафар ёнғин хавфсизлиги ходимлари жабрланганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳудудда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.