ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Қўқонлик аёл ўз фарзандининг қотиллигида гумонланмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, 2018 йил 2 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Туркистон кўчасида жойлашган "Тошкент-Қўқон" йўналиши бўйича қатновчи автомашиналар турар жойи олдидаги дарахт тагидан 3-4 ёшлардаги ўғил боланинг бўғилган ҳолдаги жасади топилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жасаднинг шахси аниқланган. У 2015 йилда туғилган Ф. Иброҳимжонов бўлиб, ушбу жиноятни марҳум Ф.Иброҳимжоновнинг онаси, 1995 йилда туғилган С.Тилаволдиева содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.