ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Буюк Британия ТИВнинг собиқ полковник Сергей Скрипалнинг заҳарланишига Россияни алоқадорликда айбловчи хабарини Twitterдаги саҳифасидан ўчириб ташлади. Бунга Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўз муносабатини билдирди.
Твит 22 март куни чоп этилганди.
"Мана ҳаммасининг баҳоси — твитнинг ўчирилиши. Унинг асосида эса бош вазир парламентда чиқиш қилганди. Бугун бу иборани қўллайман, шунчаки туғма товламачилар! Бугун твит чоп этишади, кейин миллионта ретвит қилишади, вақт ўтгач уни ўчириб ташлашди. Кейин эса бошланади, нотўғри тушунибсизлар, аслида биз бу highly likely (катта эҳтимол билан — таҳр.) дегандик, бу тўғридан-тўғри айблов эмас деган гаплар", — деди Мария Захарова чоршанба куни ўтказилган брифингда.
Буюк Британия ТИВнинг 22 март куни эълон қилган твитида шундай дейилганди: "Портон-Даундаги фан ва технологиялар мудофаа лабораториясида жаҳоннинг етакчи экспертлари томонидан ўтказилган таҳлиллар бу Россияда ишлаб чиқарилган "Новичок" асабни фалажловчи жанговар моддаси эканлигини кўрсатди. Портон-Даун — бу КҚТТ (Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот) томонидан аккредитация қилинган ва тасдиқланган лаборатория".
22 March: “Porton Down lab @dstlmod clearly established that the source of Salisbury toxic agent was Russia”
— Russian Embassy, UK (@RussianEmbassy) 4 апреля 2018 г.
3 April: “ @dstlmod never had the task to establish the source of the toxic agent” pic.twitter.com/rVyJsbNJiG
Лабораториянинг ўзи 3 апрел куни Twitterдаги саҳифасида чоп этган твитда: "Экспертларимиз асабни фалажловчи модда "Новичок" эканлигини аниқлашди. Модданинг манбасини тасдиқлаш ҳеч қачон бизнинг масъулият доирамизга кирмаган ва кирмайди", дейилади.
Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.