Тошкент – Рига автоюриши қатнашчилари: Ўзбекистонда бизни илиқ қарши олишди

© Rally Tashkent - Riga 2018Ралли Ташкент - Рига 2018
Ралли Ташкент - Рига 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар раллини 10 апрел куни Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонасида якунлашни режалаштиришган

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. 31 март куни Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдидан Тошкент — Рига автоюриши бошланди, деб ёзади Sputnik Латвия.

"Дўстлик юриши" Латвия Республикасининг юз йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Латвия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда.

Ралли жамоаси латвиялик тадбиркорлар ҳамда Латвиядаги Brainstorm гуруҳининг икки қатнашчисидан ташкил топган. Улар тўрт ретромобил: икки Жигули, Волга ва Opel Rekord машиналарида 5700 километр масофани босиб ўтишмоқчи.

Ташкилотчилар ўзларининг безатилган автомобиллари суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштиришди.

"Қандай гўзаллик! Уларни тез орада қадрдон Латвиямизда жонли кўриш имконияти бўлишига умид қиламиз", — деб ёзади ташкилотчилар.

Дам олиш кунлари иштирокчилар Самарқандга ташриф буюришди, қадим шаҳарнинг гўзаллиги ва салобатидан баҳра олишди ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.

Бухорода уларни шаҳар ҳокими тантанали тарзда кутиб олди.

"Ҳали йўл олдинда бўлсада, чарчоқ сезилмоқда. Лекин маҳаллий эътибор ва қайноқ қарши олишларига дуч келганингда бутун чарчоқларингни унутасан", — дейишади ташкилотчилар.

Иштирокчилар раллини 10 апрел куни Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонасида якунлашни режалаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0