Афғонистон билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

© Facebook / ARG - ارگПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время подписания соглашения о сотрудничестве c Республикой Афганистан
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время подписания соглашения о сотрудничестве c Республикой Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу шартнома 2017 йил 5 декабрда Самарқанд шаҳрида Афғонистон президенти Ашраф Ғанини ташриф чоғида тузилганди.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонунни имзолади.

Совместное фото участников конференции по Афганистану в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон бўйича Тошкент анжумани: кутилган реакция, АҚШ позицияси ва тинчлик сулҳи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ушбу қонуни январ ойида қабул қилганди, Сенат эсам март ойи якунида тақдиқлаганди. Ушбу шартнома 2017 йил 5 декабрда Самарқанд шаҳрида Афғонистон президенти Ашраф Ғанини ташриф чоғида тузилган эди.

Маълумотларга кўра, келишув "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, уни янада тараққий эттиришга хизмат қилади". Ҳужжат, хусусан, икки мамлакат фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя борасида тенг имкониятлар билан таъминлайди.

Афғонистон президентининг ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюриши икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди. Ташриф якунларига кўра сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 20 та ҳужжат имзоланганди. Шунингдек, икки мамалкат ташкилотлари орасида умумий қиймати 500 млн доллар бўлган 40 га яқин тижорат шартномалари имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0