ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Боғчага фарзандни жойлаштириш хизматлари Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади, деб хабар берилди Мактабгача таълим вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Қарорга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Йўлланмани олиш тартиби этиб, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олиниши белгиланган.
Йўлланмалар муассасаларда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофик расмийлаштирилади. Бунда имтиёзли рўйхатга киритилганлар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилганларга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади.
Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича йўлланмалар келиб тушган ёки тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида, белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Қарорда қайд этилганидек, болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилиши бегиланган.