Қирғизистонда 200дан ортиқ киши тўйда заҳарланиб шифохонага ётқизилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСкорая медицинаская помощь, архивное фото
Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Бишкекда тўй маросимидан сўнг 150дан ортиқ киши шифохонага мурожаат қилганд

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Қирғизистон пойтахтидаги нуфузли ресторанлардан бирида ўтган тўйда 220дан ортиқ киши овқатдан оммавий заҳарланди, деб хабар берди Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вакили.

Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятида 40 киши овқатдан заҳарланди

"Сешанба кунги маълумотларга кўра, Бишкекдаги юқумли касалликлар клиник шифохонасига 198 киши мурожат қилган, улардан 131 киши шифохонага ётқизилган. Кўпчиликнинг ҳолати қоиқарли, бир аёл жонлантириш бўлимида, бугун умумий палатага ўтказилади. касалхонага ётқизилганларнинг 25 нафари болалар", — деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Маълум қилинишича, кеча кечқурун бошқа шаҳарларда яна 24 киши касалхонага ётқизилганлиги маълум бўлган.

"Заҳарланганлар сони бунчалик кўплигининг сабаби шуки, аксарият меҳмонлар анъанага кўра тўйда ошган овқатларни ўзлари билан уйларига олиб кетишган ва оила аъзолари билан баҳам кўришган", — деган соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Вакилнинг сўзларига кўра, заҳарланишнинг аниқ сабаби эпидемиолоик текширувлардан сўнг эртага аниқ бўлади.

Аввалроқ Бишкекда тўй маросимидан сўнг 150дан ортиқ киши шифохонага мурожаат қилганди. Шифокорларнинг маълумот беришича, маросимга 190 киши таклиф этилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги мамлакатнинг турли вилоятларидан келган.

Янгиликлар лентаси
0