ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг олдидан яқинда туғилган чақалоқ топилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
22 Феврал 2018, 18:43
Хабарда айтилишича, чақалоқ 1 апрел куни кечаси топиб олинган.
"1 апрель куни соат 22.00ларда, 17-даха 1-уй олдида матога ўралган 7-10 кунлик соғлом қиз бола чақалоқ топилган", — деб таъкидланган ИИВ хабарида.
Ҳозирда қизалоқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган она-бола шифохонасига жойлаштирилган. Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган.
ИИВ суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилмоқда.