ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Самарқандда Марказий Осиё ёшлари форуми ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" газетаси.
"Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё ёшлари форуми тадбирлари доирасида 2018 йил июнь ойида мактаб ўқувчиларининг астрономия ва физика фанларидан буюк мутафаккир, астроном Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадаси ташкил этилади", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, форумни ўтказишдан мақсад буюк ўзбек мутафаккирларининг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларнинг хорижий мамлакатлардаги тенгдошлари билан дўстона рақобат муҳитини яратиш, уларни халқаро олимпиадаларда қатнашиш кўникмасини мустаҳкамлашдан иборат.