ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Марказий банк 3 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 13,94 сўмга тушди ва 8 100,92 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 63,42 сўмга пасайиб, 9 976,28 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 54 тийинга арзонлашди ва 141,67 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.