Тадбирда Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидан, шунингдек, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган 200 дан ортиқ байкерлар иштирок этдилар.
Мотомавсум очилиши хайрия тадбир сифатида ўтказилди. Меҳмон сифатида болалар уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар болалари ҳам таклиф этилди.
Мотомавсумнинг очилиш маросимида Бўка туманидаги 15-сонли болалар уйи тарбияланувчилари иштирок этдилар, улар орасида "Ты супер! Танцы" танлов лойиҳаси иштирокчилари — Настасия Молокова, Дурдона Иргашева и Моника Додарбековалар бор эди.
Қизлар чиқиши меҳмонларнинг гулдурос олқишига сазовор бўлди.