Биринчи почта дрони синов вақти ҳалокатга учради

© Sputnik / Марк Агнор / Медиабанкка ўтишИспытательный полет дрона «Почты России»
Испытательный полет дрона «Почты России» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумий қиймати 1,2 млн рубл бўлган қурилма осмонга кўтарилган заҳоти бошқарувни йўқотган ва 3 қаватли бинога бориб урилган.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россиянинг Улан-Уде шаҳрида “Почта России” компаниясига тегишли учувчисиз аппарат синов парвози вақтида ҳалокатга учради, маҳаллий ОАВлар хабарига асосан.

Учувчисиз учар қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дронлар рўйхатдан ўтказилади

Дрон дастлаб баландликка кўтарилган, кейин кескин пасайиб уч қаватли кўп хонадонли уйга бориб урилган. Бахтли тасодиф туфайли подъезд олдида турган уч кишига шикаст етмаган.

Дастлабки хабарларга кўра, қиймати 1,2 млн рубл бўлган дрон ҳалокатга учраш сабабларидан бири, бу — яқин атрофда жуда кўп Wi-Fi нуқталари борлиги бўлиши мумкин экан.

Цыденов айтишига қараганда, дастлаб дрон бошқа жойда синалмоқчи бўлган, лекин телевидение илтимосига биноан, видеолавҳада чиройли чиқиши учун уни почта бўлими ёнида учиришга қарор қилинган.

“Кеча учирган эдик, ҳаммаси яхши ўтган эди. Дрон кучли шамолга (16м/с) қармасдан белгиланган нуқтадан учиб белгиланган жойга бориб қўнган эди”, — деди ўлка раҳбари.

“Айни дамда дрон ишлаб чиқарувчилар қурилма қулаб тушиши сабабларини ўрганшмоқда. Салбий натижа ҳам – натижа. Бу илк лойиҳа эди, биз бундан ўзимиз учун маълум бир қатор хулосалар  чиқариб олдик. Ишлашда давом этамиз”, — деди ушбу воқеадан сўнг Бурятия раҳбари Алексей Цыденов.

Учувчисиз аппарат қулаб тушган жой атрофида 103та Wi-Fi нуқтаси борлиги аниқланган. Шунингдек, дрон ишлаб чиқарувчилари буни рақиб компаниялардан бирортаси атайлаб уюштирган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини айтишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0