ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Самарқандда нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилган "Зарафшон" нашри.
"Бундан ташқари, "Advantage Smart Kids" нодавлат мактабгача таълим муассасасида 35 тарбияланувчи таълим олишни бошлашган. "Сиёбча" маҳалласи ҳудудида жойлашган болалар боғчаси 70 ўринга мўлжалланган. Таълим рус тилида олиб борилади.
Самарқандда "Асалина-Гўзалина" нодавлат МТМ ҳам қайта рўйхатдан ўтиб, болажонларга ўз эшикларини очди. "Раҳматобод" маҳалласида жойлашган 70 ўринли боғчада 35 бола тарбияланмоқда", — дейилган хабарда.
Энди Самарқанд шаҳрида жами 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритаётгани таъкидланган.
Давлат дастурига асосан Самарқанд вилоятида 2018 йилда жами 50 та нодавлат МТМ фойдаланишга топширилади.