"Сомон эйр" Россиянинг 9та шаҳарига парвозларини тўхтатди

Oбуна бўлиш
Росавиация талабига биноан Тожикистон авиакомпанияси Екатеринбург, Иркутск, Қозон, Краснодар, Красноярск, Санкт-Петербург ва Сочи шаҳарларига амалаг оширилаётган парвозларини тўхтатди.

 

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тожикистоннинг “Сомон эйр” авиакомпанияси Росавиация юборган телеграммага асосан Россиянинг 9та шаҳрига парвозларини тўхтатди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.

Ушбу таъқиқ Душанбедан Екатеринбург, Иркутск, Қозон, Краснодар, Красноярск, Санкт-Петербург, Сочи ҳамда Хўжанд шаҳридан Қозон ва Петербург шаҳарларига бўлган парвозларга таалуқлидир. Ундан ташқари апрел бошида Хўжанд – Москва – Хўжанд парвозлари рухсатномаси ҳам якунига етади.

Флаг Туркмении в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон авиакомпанияси Тошкентга парвоз қила бошлайди

Шу билан бир вақтда Москва, Новосибирск ва Краснодар шаҳарларига парвозлар сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Тожикистон авиация бошқарув органлари орасида можаро Тожикистон ҳукумати “Урал авиалиниялари” компаниясига Пермь ва Челябинскдан Душанбега парвозлар амалга ошириш учун рухсат бермаганидан сўнг бошланган эди.

Тожикистон Фуқаро авиацияси Агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода айтишига қараганда, Тожикистон авиакомпанияси ушбу шаҳарларга парвозлар амалга оширмайди, лекин Россия Транспорт вазирлиги “Пермь-Душанбе” ва “Челябинск-Душанбе” йўналишларида парвозларга рухсат беришни қатъиян талаб қилмоқда. Душанбе фикрига кўра бу – давлатлар орасидаги парвозлар паритетини (сони тенглигини) бузади.

 

Янгиликлар лентаси
0