Бухорода “Малибу”да мол ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

© gm.caАвтбомобиль "Chevrolet Malibu"
Автбомобиль Chevrolet Malibu - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қинғир ҳаракатларидан ҳеч ким шубҳаланмаслиги учун қайнота-куёв қўлга киритилган қўй-қўзилар ва қорамолларни ҳам “Малибу” автомашинасида ташиб келганлар.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Бухоро вилоятининг турли туманларида бир неча вақтдан бери қўй ва мол ўғирлаш билан шуғулланиб келган жиноятчилар ниҳоят қўлга олинди.

Бухоро вилоятининг турли туманлари ИИБларига фуқаролардан сигир ва қўйлари ғойиб бўлгани ҳақида аризалар олишади. Хусусан, Ромитан туманда яшовчи Бешим Сафаров молхонасидан баҳоси 5 млн сўмлик сигири йўқолганини, Шофиркон туманидан  Ҳаким Қазоқов молхонасидан 400 минг сўмлик қўйи ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Қидирув ишлари олиб бораётган ИИБ ходимлари Ромитан тумани Ўба маҳалла фуқаролар йиғини, Ёқубшайх қишлоғида тунда шубҳали кезиб юрган “Малибу” автомашинасига эътибор қаратишди.Давлат рақами орқали текшириб кўрилганда,  ушбу автомашина Вобкент тумани, Шакаркент МФЙ, Халач қишлоғида яшовчи, 1960 йилда туғилган Аминов Шамси Шароповичга тегишли эканлиги аниқланди.

Шамси Аминов муқаддам содир этган турли жиноятлари учун 9 маротаба судланиб, охирги маротаба гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир қилганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққанлиги аниқланган.

Аминов ўзининг куёви, муқаддам судланган Эргашов Мардон Мажидовични ўзига шерик қилиб олади. Жиноятчилар пухта режа тузган ҳолда,  Бухоро вилоятининг турли ҳудудларида қорамол ва қўй-қўзиларини яширин равишда ўғирлашга келишиб оладилар.

Қинғир ҳаракатларидан ҳеч ким шубҳаланмаслиги учун қайнота-куёв қўлга киритилган қўй-қўзилар, ҳаттоки, қорамолларни ҳам Шамси Аминовга тегишли бўлган Малибу русумли автомашинада ташиб келганлар.

Аминовнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, дала ҳудудида жойлашган молхонасида турли ҳудудлардан ўғирлаб келинган қўй-қўзилар ва қорамоллар, бундан ташқари, турли эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  фуқаролар Мардон Эргашов ва Шамси Аминовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0