ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Фарғонада фуқарога пичоқ билан жароҳат етказган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
"Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида 27 март куни соат 14.00ларда, "Фурқат" МФЙ Гулистон кўчаси 28-уйда яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.Ҳусанов, Қўрғонча маҳалласи ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида таниши, 1996 йилда туғилган А.Мелибоевнинг курак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада А.Мелибоев касалхонага ётқизилган. Ш.Ҳусанов қўлга олинган", — дейилган хабарда.