Жиззахда ака-укалар одам савдосида гумон қилиниб ушланди

Oбуна бўлиш
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда икки шахс одам савдосида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро Тошкент аэропортида қўлга олинди

Хабарда айтилишича, Жиззах вилояти ИИБга маҳаллий фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У аризасида таниш ака-укалар уни ва икки нафар фарзандини Қозоғистонда юқори даромадли иш борлигини таклиф қилишганини билдирган.

"Қозоғистон Республикасига етиб келишлари билан номаълум "Зоир" ва "Саилхон" исмли шахслар кутиб олиб, фуқаролик паспортларини олиб қўйишганлигини ва мажбурий меҳнатга жалб қилиб, улардан фойдаланганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган", — дейилади хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми "б,е,и" бандлари (одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш, икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Янгиликлар лентаси
0