Қоида бузган ИИБ ходими ва уни ҳақорат қилган икки фуқаро жаримага тортилди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқдаги гуруҳларнинг бирига жойлаштирилган Тошкент шаҳар ИИББ ходимининг автомобилда телефондан фойдаланаётгани акс этган сурат гуруҳ аъзолари томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлган

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходими автомобилда телефондан фойдалангани учун, шунингдек икки фуқаро уни ижтимоий тармоқда ҳақорат қилгани учун жаримага тортилишди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг билдиришича, 20 март куни ижтимоий тармоқдаги гуруҳларнинг бирига Тошкент шаҳар ИИББ ходимининг автомобилда телефондан фойдаланаётгани акс этган сурат жойлаштирилган. Ушбу маълумот гуруҳ аъзолари томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлган.

Автомобильная трасса - Sputnik Ўзбекистон
Диққат, мобил мухбир: қоидабузар ҳайдовчилар 34 млн сўмлик жарима тўлашди

“Бироқ, бу қоидабузарни ҳақорат қилиш ҳуқуқини бермаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Афтидан, Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Станислав ҳамда Юнусобод туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Музаффар исмли шахсларга бунинг алоқаси йўқдек. Улар қолдирган изоҳларида ички ишлар органи ходимининг қадр-қимматини ва шаънини топташ, уни ҳақорат қилишдан нарига ўтмаганлар”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туман ИИБ ФМБ профилактика инспектори Абдумўмин.А.га нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1281-моддасига (“Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши”) мувофиқ, энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима солинди.

шунингдек, қоидабузарни ҳақорат қилганликлари, яъни бировнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганликлари учун Станислав Х. ва Музаффар А. ҳам жавобгарликка тортилдилар. Жабрланувчи, Тошкент шаҳар ИИББ ходимининг мурожаатига асосан, Миробод туман маъмурий суди Станислав Х. ва Музаффар.А.нинг ишини кўриб чиқди ва уларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига мувофиқ, энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0