Ўзбекистонда қамоқда сақланаётган шахсларнинг Омбудсманга мурожаати сони ошган

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Омбудсманга кўра, 2017 йилда қамоқда сақланаётган шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 2,7 марта ошиб, 565 тани ташкил этган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев сенаторлар олдида Омбудсманнинг 2017 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботини тақдим этди.

Муҳаммадиев 2017 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва хорижий институтлари билан мулоқот фаол ривожланганини қайд этди.

Подследственный в СИЗО Матросская тишина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон омбудсмани турмалардаги қийноқларнинг олдини олиш механизмини яратади
www.ombudsman.uz интернет сайти базасида Омбудсманнинг виртуал қабулхонаси ва фуқаролар мурожаатлари ҳамда юридик маслаҳат бериш учун 1096 тўғридан-тўғри ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, кўрсатиб ўтилган алоқа каналлари орқали фуқароларнинг мурожаатлари 2016 йилга қараганда 1,9 маротаба ошган ва 2 429 тани ташкил этган.

Қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш устидан парламент назоратини кучайтириш борасида Тошкент ва Навоий вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган 7 та жазони ижро этиш муассасасида мониторинг амалга оширилган. Қамоқда сақланаётган 900 дан ортиқ шахс билан коллектив ва шахсий учрашувлар ташкил этилган.

2017 йилда Вакил номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва Омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 9 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиб чиқиш натижаларига кўра 2917 мурожаатга Омбудсман томонидан қонунчилик билан кафолатланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ёзма ва оғзаки маслаҳатлар берилган. 3835 мурожаат мазмунан кўриб чиқиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилган.

Янгиликлар лентаси
0