Бугун Сенат мажлисида тўй-ҳашамларни тартибга солиш масаласи кўрилади

CC BY-SA 2.0 / Victoria Hong Zhu / Молодожены. Архивное фото
Молодожены. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторлар Адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бугун, 29 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Сенат мажлисида "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилади

Сенат мажлисида жуда муҳим ва долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилади.

Жумладан, мажлис кун тартибига қуйидаги қонунлар киритилган: "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида", "Давлат мукофотлари тўғрисида" (янги таҳрири); "Жамоатчилик назорати тўғрисида"; "Давлат харидлари тўғрисида"; "Ўрмон тўғрисида" (янги таҳрири); "Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"; "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"; "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида".

Шу билан бирга, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қатор қонунларни кўриб чиқадилар, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (Омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, Адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тўй-маросимлардаги ортиқча дабдабабозликларни кескин танқид қилганди.

Шу йил март ойи ўрталарида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилганди.

Янгиликлар лентаси
0