ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Қирғизистон чегарачилари томонидан қуролланган шахслардан иборат иккита гуруҳ қўлга олинди, деб хабар берди Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати.
"Йигирма еттинчи март куни Ола-Буқа чегара отряди чегарачилари Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳудудий бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Жалол-Обод вилоятининг Беш-Тош масканида Қирғизистоннинг беш нафар фуқаросини қўлга олди", — дейилади матбуот хизмати томонидан.
Матбуот хизматининг билдиришича, дастлаб чегарачилар винтовка ва патронлар билан қуролланган икки шахсни тўхтатган. Уларда қурол олиб юриш учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган. Қўлга олинганлар бу ерга гўёки балиқ овига келишганини айтишган. Бир соатдан сўнг худди мана шу ҳудудда SARSILMAZ винтовкаси билан қуролланган ва ёнида ўнлаб патронлар бўлган уч кишидан иборат яна бир гуруҳ қўлга олинган. Улар ов қилгани келишганини айтишган, лекин уларда на ўлжа ва на қурол ҳужжатлари бўлган.
"Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг қўлга олинган шахслар ва уларнинг қурол-яроғлари республика ДМХҚ ҳудудий бўлинмаси ходимлари ихтиёрига топширилди", — деб маълум қилди матбуот хизмати.