Марҳума Диана Еникееванинг отаси кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди

Oбуна бўлиш
Диана Еникееванинг отаси ўз қизи вафотидан кейин ОАВларда тарқалган хабарлар юзасидан жамоатчиликка мурожаат этди. Александр Еникеев Ўзбекистонда яшар экан, шу юрт анъаналарига садоқатли бўлишини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбири почтасига яқинда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган ўқитувчи Диана Еникееванинг отасидан интервью олингани акс этган видеоформатдаги файл келиб тушди.

Хокимият Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Диана Еникеева билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди
Интервью марҳум Диана Еникееванинг отаси Александр Еникеевдан унинг яқин дўсти Обид Омонов томонидан олинган ва суҳбатда Александр Еникеевнинг маслакдоши, биродари Самарқанд вилоятида Каттақўрғон шаҳридаги "Афғонлар уюшмаси" раиси Николай Сорокин ҳам иштирок этган. Омонов бошқа вилоятда яшаб турган журналист томонидан берилган саволлар билан Еникеевга мурожаат қилган.

Обид Омонов: Александр Марсович (Еникеев), сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда сизнинг қизингиз Диана "мажбурий меҳнат" натижасида ҳалок бўлганлиги, у прокурор, ҳоким, РайОНО мудири босими остида "мажбурий меҳнат" қилгани чиққанлиги ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалди. Сизнинг бу хабарларга изоҳингиз қандай бўлади?

Александр Еникеев: Бу оддий субботник, ҳашар эди. Биз тоза мамлакатда яшаймиз. "Наврўз" байрами — бу "Янги йил". Биз ҳаммамиз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Бу ҳодиса… Тақдир экан… Мен билмайман бунинг боисини… Бу шунчаки ёрдам эди. Диананинг — халққа ёрдами — ҳашардаги иштироки. Ҳамма жойни тартибга келтириш керак. Ахир баҳор — борлиқ гуллайди. Атроф ҳам шунга монанд бўлиш керак!

О.О: Александр Марсович, бу тушунтиришларни ўз хоҳишингиз билан бераяпсизми? Ёки мен сизга босим ўтказдимми, мажбур қилдимми? Ёки "Афғонлар уюшмаси" жамоати илтимоси билан бераяпсизми?

А.Е: Бу тушунтиришларни ўз хоҳишим билан беряпман. Ҳеч ким мени мажбур қилмаган. Бу ахир ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотиш. Мени ва менинг оиламни тинч қўйинг! Нега инсоннинг юрагини тимдалайсиз?

О.О: Ижтимоий тармоқларда журналист Каримберди Тўрамурод "мажбурий меҳнат" ҳақидаги "ҳақиқатни" фош эта туриб, сизнинг қизингизни "мажбурий меҳнатдан ҳимоя қила туриб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан "йўқ қилиш объекти"га айланган экан. Сиз бунга нима дейсиз?

Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ - Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазирлиги: ҳашар - меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди
А.Е: Бу одам (Каримберди Тўрамурод) Диана қандай яшагани, қандай катта бўлгани ҳақида интервью олди. Бизни расмга туширди, видеотасвир бор. Бўлди. Мен у билан бошқа ҳеч қандай мавзуда гаплашмаганман! Мен буни сизга расман маълум қилаяпман!

О.О: Балки қизингиз, мажбурий меҳнатга чиққандир? Шундай бўлиши мумкинми?

А.Е: Менинг қизим шанбаликка чиққан! Бўлди, тамом!

Шу вақт суҳбатга "Афғонлар уюшмаси" раиси Николай Сорокин аралашган.

— Менинг Александрга саволим йўқ, лекин бошқаларга айтар гапларим бор. Тармоқлардаги одамлар ўзларига сохта обрў орттиришни хоҳлайдилар. Ўзганинг бошига тушган кулфатдан ҳам ўзингизга обрў орттиришда фойдаланманг! Бизнинг умримиз шу мамлакатда кечган! Биз ўзимизнинг урф-одатларимизга амал қилган ҳолда яшаймиз! Наврўзда биз ҳаммаёқни тартибга келтирамиз. Биз бу мамлакатда бир миллат ва бир менталитет бўлиб яшаймиз! Шундай экан диверсия қилишни бас қилинг! Мана шуларни ёзаётган одамларнинг ўзлари давлат учун нимадир қилдими? Сариқ чақалиқ бўлса ҳам? Бу одамга савол беришни бас қилингизлар! Унга шундоғам оғир, у ҳар куни дори ичади! Етар!

Суҳбат якунида Александр Еникеев ўз қизининг ўлими президентга ҳеч қандай дахли йўқлигини айтган ва президентни яхши кўришларини таъкидлаб ўтган. "Биз оиламиз билан шу президентга овоз берганмиз, бизни тинч қўйинглар!", — деб якунлаган ота ўз мурожаатини.

Александр Еникеев: гибель дочери не связана с визитом Мирзиёева в Самарканд
Янгиликлар лентаси
0