Тошкент анжумани учун махсус - "Тинчлик учун” қўшиғи яратилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги стран-участниц конференции по Афганистану в Ташкенте
Флаги стран-участниц конференции по Афганистану в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшиқни таниқли ўзбек хонандалари Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Фаррух Зокиров, Рамиз Усмонов, Милена Матмусаева, “Фарход ва Ширин” дуэти ва “Тантана” болалар гуруҳилари ижро этишган.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг етакчи санъаткорлари иштирокида тинчликка бағишланган қўшиқ ва унинг клипи суратга олинди, деб хабар қилмоқда Комил Алламжонов  ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Президент матбуот котиби айтишига қараганада ушбу қўшиқнинг ғоясидан бошлаб клипини суратга олиш учун фақат икки кун сарфланган.

“Икки кунлик меҳнатимиз маҳсули — ғоя, шеър, мусиқа, клип олиш жараёни, ҳаммаси атиги икки кунда!”, — дейилган хабарда.

Алламжонов қўшиқ ва клипни яратишга ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдирган: клип режиссерлари – Ҳусан Салдихов, Жавлон Алиев, Фаррух Абдувасиков, овоз режиссери — Дилмурод Маткаримов, монтаж учун Шуҳрат Жалилов, маслахатлар учун Минҳожиддин Мирзо Ходжиматов, “Ўзбек концерт” директори Одилжон Абдуқаххоров, гўзал тарона учун – Нодир Умаров, таъсирчан матн учун – Ботир Эргашев, санъаткорлар: Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Фаррух Зокиров, Рамиз Усмонов, Милена Матмусаева, “Фарход ва Ширин” дуэти ва “Тантана” болалар гуруҳи.

Янгиликлар лентаси
0