ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Хитой 25-28 март кунлари Хитойга норасмий ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда Синьхуа ахборот агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ташриф Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифига биноан амалга оширилган. Хитойга Шимолий Корея раҳбари ўз рафиқаси Ли Соль Чжу билан бирга келган.
Шимолий Корея раҳбарининг илк бор амалга оширилган хорижий сафари ҳақида кўплаб хорижий ОАВлар хабар берди. Япониянинг Киодо агентлиги айтишига қараганда Ким Чен Ин чегарадан махсус поездда ўтган. Пекинда эса Шимолий Корея раҳбари расмий давлат белгилари бўлмаган кортеджда ҳаракатланган.
“Ташриф давомида Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин Пекиндаги Халқ йиғинлари уйида музокаралар ўтказишган. Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси Пэн Лиюань КХДР раҳбари ва унинг рафиқаси шарафига зиёфат уюштиришди”, — деб хабар қилмоқда Синьхуа.
Икки давлат раҳбарлари орасида бўлиб ўтган суҳбат давомида Шимолий Корея раҳбари Си Цзиньпин ушбу лавозимга қайта тайинланиши муносабати билан уни шахсан табриклашни ўз вазифаси деб ҳисоблашини айтган. Ким Чен Иннинг фикрига кўра бу “Хитой в КХДР орасидаги дўстонавий анаъаналарга мувофиқдир”.
Си Цзиньпин, ўз навбатида, Пекин Пхеньяннинг Корея ярим оролида вазиятни яхшилашга қаратилган саъй ҳаракатларини юқори баҳолашини ва кореялар орасидаги алоқаларни яхшилаш тарафдори эканини таъкидлади. Бу борада Пекин Шимолий Кореядан тинлик музокаралари ўтказиш учун аниқ ҳаракатлар қилиш зарурлигини таъкидлади.
“Бу соҳада Хитой ўзининг конструктив вазифасини бажаришда давом этади ва Корея ярим оролида вазиятни юмшатиш мақсадида, барча томонлар, жумладан КХДР билан ҳам ишлашда давом этади”, — деди Хитой раҳбари.
Ўз навбатида Шимолий Корея раҳбари ҳам АҚШ ва Жанубий Корея раҳбарлари билан учрашишга тайёр эканини билдирди.
Ушбу ташриф Ким Чен Иннинг 2011 йилда отаси вафот этиб ҳукумат бошига келганидан буён биринчи хорижий сафари бўлди.