Тошкентда ички ишлар ходимларига ҳужум қилган безориларга жиноят иши қўзғатилди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёш йигит-қизлар ЙПХ инспекторининг қўлидан баённомани тортиб олиб, уларни қўйиб юборишини талаб қилганлар

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Шу йилнинг 25 март куни Миробод туманининг Фитрат кўчасида бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, салонида жами 9 нафар фуқаро бўлган 2 та “Ласетти” русумидаги автомобил айрим йўловчиларининг машина тепа люк қисмидан гавдасини белигача чиқариб ҳаракатланиб кетаётгани сабаб йўл-патрул хизмати инспектори томонидан тўхтатилган.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади

Инспектор машиналардан бирининг эгаси, Миробод туманида яшовчи 27 ёшли Сабинага йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабаб тўхтатилгани ва жаримага тортилиши ҳақида маълум қилган. Бироқ қоидабузар ва унинг дўстлари ички ишлар органи ходимининг талабига бўйсунмай, унга нисбатан қаршилик кўрсата бошлаган.

Ёш йигит-қизлар ЙПХ инспекторининг қўлидан баённомани тортиб олиб, уларни қўйиб юборишини талаб қилганлар. Маълум бўлишича, ўша вақтда воқеа иштирокчиларининг етти нафари маст ҳолда бўлган. Ўзини бошқара олмаётгани ва жазавага тушиб ички ишлар ходимини ҳақоратлаётгани сабаб пост-патрул хизматининг қўшимча бригадаси чақиртирилган. Бироқ қоидабузарлар ИИБга боришдан ҳам бош тортадилар.

Шу маҳал улардан тўрт нафари – 1990 йилда туғилган Максим, 1994 йилда туғилган Далер, 1995 йилда туғилган Равшан ва 22 ёшли Кристина хизматдаги орган ходимларига нисбатан куч ишлатиб, уларга тан жароҳати етказадилар.

Натижада ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликлари ва хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилганликлари учун қоидабузарлар қўлга олинди. Кузатув камераларидан олинган видеоматериаллар тергов учун Миробод тумани прокуратурасига топширилди. Айни вақтда қўлга олинганларнинг тўрт нафарига нисбатан Миробод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3 қисми “Г” банди аломатлари билан (Безорилик, жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0