Британия Афғонистон ва Ўзбекистон армиялари учун 750 миллион фунт стерлинг ажратади

© Пресс-служба президента РУзВоеннослужащие Узбекистана на учениях
Военнослужащие Узбекистана на учениях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли маълум қилган

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Буюк Британия Афғонистон ҳамда, Ўзбекистон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун 750 миллион фунт стерлинг ажратади. Буюк Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли Тошкентда ташкил этилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда чиқиши чоғида ана шундай қарор қабул қилингани ҳақида тўхталиб ўтган.

Последствия взрыва в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас - НАТО вакили

Халқ сўзи” нашрининг билдиришича, у, шунингдек, мазкур давлатда тинчликка эришиш, ушбу жараёндаги барча тўсиқлар ва рақибларни енгиш учун бутун бир авлод умри сарф бўлишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Афғонистон президенти, ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси вакили, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари, 25 давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мазкур конференция ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0