Ўзбекистонликлар Россия элчихонасига Кемерово қурбонлари хотирасига гуллар олиб келмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЦветы в память о погибших в ТЦ «Зимняя вишня»
Цветы в память о погибших в ТЦ «Зимняя вишня» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Кемерово шаҳридаги савдо марказида содир бўлган ёнғин қурбонларини ёдга олишди. Ўзбекистонликлар Россия элчихонаси биносига гуллар ва ўйинчоқлар олиб келишмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистонликлар Кемерово фожиаси қурбонлари хотирасига Россия элчихонаси биноси олдига мотам рамзи бўлган шамчироқлар, гуллар ва ўйинчоқлар олиб келишмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Путин возложил цветы на месте трагедии в Кемерово - Sputnik Ўзбекистон
Путин Кемерово қурбонлари хотирасига ташкил қилинган мемориалга гул қўйди

Шу билан бирга, Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда бир дақиқалик сукут билан ёдга олишди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўз чиқишида Кемерово қурбонларини хотирлашни таклиф қилди. Ашраф Ғани ўз сўзида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия делегациясига ҳамдардлик билдирди.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва халқига ҳамдардлик билдирганди.

Владимир Путин Кемеровода ўтказилган тезкор йиғилишда, бу фожиага айбдор бўлган барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Президент сўзларига кўра, воқеа жойида Россия Тергов қўмита раҳбари Александр Бастрикин бошчилигидаги 100 нафар ходимдан иборат тергов гуруҳи ишламоқда.

Якшанба куни Кемерово шаҳридаги 4 қаватли "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қурбонлар сони 64 нафарга етди, улардан камида 8 нафар болалар. Касалхонада 13 нафар киши қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0