АҚШ Ўзбекистонда олти нафар маҳбуснинг озод этилишини олқишлади

© U.S. Embassy TashkentПосольство США
Посольство США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист Ғайрат Михлибоев, инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расулов ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Ҳамдамовалар озод этилган

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматининг олти нафар виждон тутқунини озод қилиш ҳақидаги қарорини олқишлайди, дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси эълон қилган баёнотда.

Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон
"Виждон тутқунларини озод этаётган президент Мирзиёевни қутлаймиз" - АҚШ элчихонаси

Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистонда 6 нафар маҳбус — журналист Ғайрат Михлибоев, инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расулов ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Ҳамдамовалар озод этилган.

Баёнотда Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги масалаларни ҳал этиш ва маҳбусларни озод қилиш орқали фуқаролик жамиятини фаоллаштиришга қаратилган чораларини маъқуллаши билдирилган.

"Биз миллий ислоҳотлар дастури ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролик жамияти ўртасида сермаҳсул алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келгуси қадамларга чақирамиз", — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада саккиз йиллик қамоқ жазосидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов озодликка чиқарилганди.
Янгиликлар лентаси
0