ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россия собиқ Разведка бош бошқармаси ходими Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ иш туфайли Россия дипломатларини чиқариб юбораётган Ғарб мамлакатлари "сурбетлиги"га албатта жавоб қайтаради, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Илгарироқ Европа иттифоқининг 16та мамлакати, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва қатор мамлакатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорни қабул қилган эди.
Хусусан, АҚШ Россиянинг 48та дипломатини ва Россиянинг БМТ қошидаги миссиянинг 12 вакилини чиқариб юборишини эълон қилди.
Шунингдек, АҚШ Россиянинг Сиэтлдаги Бош консуллигини ёпиши ҳақида хабар берди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москва Россия дипломатлари чиқариб юборилишига ақл билан жавоб қайтаришини ва Россиядаги АҚШ Бош консуллигини ёпиши билан жавоб қайтаришини маълум қилган эди.