Брюссел "Толибон"ни тинч ҳаётга чақирди

Oбуна бўлиш
"Урушни давом эттираётганларга биз шундай демоқчимиз: музокаралар ва ярашиш йўлини танланг, тинчлик музокаралари бошлаш учун жасоратга эга бўлинг. Ва шундагина биз ҳамкорлар билан биргаликда сизни бу диалогда қўллаб-қувватлаймиз", - қўшимча қилди Могерини

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Европа Иттифоқи тинчликка интилаётган толиблар учун, улар Афғонистондаги музокараларда иштирок этиш имконига эга бўлишлари учун санкциялар рўйхати бўйича истисно қилиш мумкин, деб баёнот қилди ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини. 

Мирзиёев призывает к прямому диалогу между Кабулом и талибами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” музокаралари учун шароит яратишга тайёр

"Биз (Афғонистон) президенти (Ашраф) Ғанининг (толиблар билан бўладиган) битими таклифини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Биз аниқ нима қила оламиз? Дипломатик томондан биз санкциялар рўйхатига тушадиганларга ёрдам беришимиз — уларни рўйхатдан чиқаришимиз мумкин. Ва биз қуролдан воз кечган одамлар билан уларнинг оилалари янгитдан қайта бирлашишлари учун улар билан ишлашга тайёрмиз", — деди Могерини, Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда чиқиши вақтида.

"Урушни давом эттираётганларга биз шундай демоқчимиз: музокаралар ва ярашиш йўлини танланг, тинчлик музокаралари бошлаш учун жасоратга эга бўлинг. Ва шундагина биз ҳамкорлар билан биргаликда сизни бу диалогда қўллаб-қувватлаймиз", — қўшимча қилди Могерини.

"Президент Ғани фойдаланиш керак бўлган имкониятлар ҳақида гапиганди. Эндиликда "Толибон" ҳаракати қарор қабул қилиб бу имкониятдан фойдаланган ҳолда тинчликни ўрнатиши керак", — деди Могерини.

Янгиликлар лентаси
0