Шавкат Мирзиёев Томас Шэннони қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял заместителя Государственного секретаря США
Президент Республики Узбекистан принял заместителя Государственного секретаря США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда иккала томон ҳам Афғонистонда имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатилиб, уни ҳудудий иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш тарафдори бўлишиди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Бугун 26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий масалалар бўйича АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди, деб хабар қилмоқда, президент матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Россия, Туркия ва Покистон вазирларини қабул қилади

Томас Шэннон Ўзбекистонга «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» юқори даражали халқаро анжуманда иштирок этувчи делегация раҳбари сифатида ташриф буюрган.

Меҳмонни кутиб оларкан, Шавкат Мирзиёев АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари мунтазам олий даражадаги учрашувлари туфайли изчил ривожланиб ва мазмунга тўлиб бораётганини қайд этди. Шунингдек,  президент АҚШнинг йирик корхоналари ва банклари билан сармоялар ва инновацион технологиялар соҳасида  йўлга қўйилган ҳамкорликни ҳам қайд этди.

Учрашувда икки томон Афғонистондаги вазият бўйича фикр алмашишди. Иккала томон ҳам ушбу мамлакатда имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатилиб, уни ҳудудий иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш тарафдори бўлишиди. Бу борада Афғонистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган саъй ҳаракатлар ҳам юқори баҳоланди.

Тошкент анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент анжуманида кимлар иштирок этади

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга Тошкент анжуманини қўллаб-қувватлагани ва унда АҚШ делегацияси иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шэннон ҳам ўз навбатида таклиф учун миннатдорлик билдирди ва ушбу тадбир долзарб ва муҳим халқаро аҳамиятга эгаэканини таъкидлади.

Шунингдек, АҚШ дипломати Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва иқтисодиёт соҳаларида ўтказилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Томас Шэннон АҚШ раҳбарияти номидан Ўзбекистон билан ҳамкорликни келажакда янада кенгайтириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0